Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийдаги «Саховат музлаткичлари»да озиқ-овқатлар текинга тарқатилмоқда

Навоийдаги «Саховат музлаткичлари»да озиқ-овқатлар текинга тарқатилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Навоийда «Ёшлар ойлиги»  давом этмоқда. Ойлик доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вилоят ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ташаббуслар карвони»  ҳамда «Китоб карвони»  лойиҳаси ташкил этилди. Ёшлар учун 10000 дона китоблар, спорт анжомлари, чолғу асбоблари, Wi-Fi роутер, ҳард дисклар совға қилинмоқда.

Ушбу лойиҳанинг илк манзили Учқудуқ тумани бўлиб, тумандаги «Айтим» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ёшлар кутубхонаси»  тантанали очилиб, 1000 дона китоблар совға қилинди. Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун спорт анжомлари, Қизилқум маданият маркази ёшлари учун чолғу асбоблари ҳадя қилинган бўлса, Кончилик касб-ҳунар коллежига Wi-Fi ўрнатилди.

Зарафшон шаҳридаги «Баҳор»  маҳалласи ҳамда Томди туманидаги «Томдибулоқ овул фуқаролар йиғинида «Ёшлар кутубхонаси»  тантанали очилди ҳамда ушбу зиё масканига ҳам китоблар совға қилинди. Ушбу лойиҳа 5000 га яқин ёшларни қамраб олди.

Шунингдек, Навбаҳор туманидаги «Армижон»  маҳалла фуқоролар йиғинида кутубхона ташкил этилиб, 1000 дона китоб совға қилинди. Навбаҳор Истиқлол касб-ҳунар коллежига ҳам бепул Wi-Fi ўрнатилди.

Қизилтепа тумани мусиқа ва санъат мактабида эса тарғиботчилар гуруҳи етиб келди ва ёшларнинг иқтидорини юқори баҳолади.  «Маликобод»  маҳалласи ҳамда 15-умумий ўрта таьлим мактабига 2000 дона адабиётлар берилди.

Тумандаги «Нимкон»  болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам бепул Wi-Fi ўрнатилди.Бу лойиҳа барча ҳудудларда давом этади.

Яна бир ташаббус Навбаҳор туман Кенгаши ҳамда хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ёшлар ойлигини самарали ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Олия Тўраева ва Ситора Раҳматуллаевага 8 фоизли имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олиб берилди.

Бундан ташқари, юртимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар ташкилоти ҳам мунтазам равишда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатламидан доимий равишда хабар олиб келмоқда.

Шунингдек, Зарафшон шаҳри марказида «Саховат музлатгичлари» кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечак, китоб жавонларида эса китоблар билан бойитилди.

Маруса Ҳосилова

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг