Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам қатнашди (фото)

Президент Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам қатнашди (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди. 

Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида вилоятнинг салоҳияти, шаҳар ва туманларнинг кўргазмалари, саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Давлатимиз раҳбари вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиздаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.  

Шавкат Мирзиёев мазкур боғда ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйди. 

Ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган ушбу шоирлар замондош, ҳамфикр бўлган. Уларнинг адабий мероси бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. 

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди. Президентимиз улар билан суҳбатда аждодларимизнинг маънавий мероси халқларимизнинг умумий бойлиги экани, уни ўрганиш азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг