Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Нобиометрик паспортларни алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари мумкинлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилишича, Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси нобиометрик паспортининг амал қилиш муддати қуйидагича белгиланди:

— мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

— чет эл ҳудудида нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг