Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди нотариус хизматлари учун мобиль телефон орқали пул тўлаш мумкин

Энди нотариус хизматлари учун мобиль телефон орқали пул тўлаш мумкин

Фото: «Norma.uz»

Нотариуслар фаолиятига эътирозлар, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб қилинаётгани ҳақидаги мурожаатлардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги бугун, 1 февралдан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш механизмини жорий этди.

Вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» каналининг хабарига кўра, эндиликда фуқаролар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида нотариал идораларга мурожаат этганда давлат божи ва бошқа тўловларни мобиль телефонлар имкониятидан фойдаланган ҳолда тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин. Бу жараёнда QR кодлардан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд.

Шунингдек, нотариал ҳаракатлар учун қанча бож тўланиши компьютер томонидан автоматик равишда шакллантирилади, тўлов квитанциялари алоҳида ёзилмайди, фуқароларга қулай ва тушунарли бўлиши учун ягона андозада тўлов квитанцияси жорий қилинади.

Бундан ташқари, тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъи назар, бу ҳақдаги маълумот «Нотариус» ахборот тизимида онлайн тарзда акс этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг