Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ободонлаштириш учун ажратилган 140 млрд. сўм пул қаерга кетди?

Ободонлаштириш учун ажратилган 140 млрд. сўм пул қаерга кетди?

Фото: «Xabar.uz»

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Жамшид Ниёзов ҳам иштирок этмоқда.

— 714 млрд. ажратилган, 42,8 млрд. ўзлаштирилган, яъни биринчи чоракка ажратилган 140 млрд. сўмдан атиги 42 млрд. ишлатдик холос, — дея сўз олди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.

— Яъни 30 фоизи ишлатилган холос! Қолгани турибди. Пул бор, лекин буларга бюджет ташкилотларини олиб чиқиб ишлатиш осон. Бу кўп ҳокимларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ёки Президент ажратиб берган имкониятлардан тўғри фойдалана билмасликларига яққол далилдир! — деди А.Арипов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг