Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оила» марказидагиларга «Спарк» машиналари берилди

«Оила» марказидагиларга «Спарк» машиналари берилди

Фото: ЎзА

Фарғона вилоятидаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг шаҳар ва туман бўлинмаларига «Спарк» автомашиналари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўтган давр мобайнида «Оила» марказининг Фарғона вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажришларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

«Спарк» автомашиналари «Оила» марказлари шаҳар ва туман бўлинмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида топширилган.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиққан.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг