Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суд раиси ўринбосари фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Олий суд раиси ўринбосари фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Фото: Олий суд

Олий суд раисининг ўринбосари Б.Дехқонов 24 сентябрь куни Пахтакор хамда Зафаробод туманлари аҳолиси билан очиқ мулоқат ва сайёр қабул ўтказди.

Б.Дехқонов Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислохатлар давлатимиз раҳбарининг сохага оид фармон ва қарорлари мазмун моҳияти хусусида тушунча берди.

Суд органлари фаолияти такомиллаштирилгани, судланувчиларга жазо қўллашда халқ билан бамаслаҳат иш тутилаётгани, давлат ва жамоат ташкилотлари кафиллиги асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланаётгани соҳасидаги ислоҳатларнинг асосини ташкил этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 июлда қабул қилинган “суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимяти органларига ишончини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса суд органларининг фаолиятидан халқимизни хабардор этиш, ахоли билан яқинлигини таъминлашга ҳизмат қилаётгани таъкидланди.

Ушбу қабул ва аҳоли билан мулокатлар чоғида ахоли билан жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Аҳоллига зарур ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Бу чора-тадбирлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ғуқуқ ва эркинлигини ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини оширишга ҳизмат қилмоқда. Сайёр қабул давомида Олий суд раиси ўринбосари ва судьялар Пахтакор ҳамда Зафарободликларнинг 60 га якин мурожатлари эшитилиб муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг