Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оқтепа лаваш» оммавий заҳарланиш борасида жавобгарликни зиммасига олди

«Оқтепа лаваш» оммавий заҳарланиш борасида жавобгарликни зиммасига олди

Фото:«Uznews.uz»

Тошкентда овқатдан оммавий заҳарланиш бўлгани ва у «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шаҳобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмоли билан боғлангани ҳақида хабар қилгандик. 

«Оқтепа лаваш» маъмурияти Фейсбукдаги саҳифасида мазкур воқеаларга изоҳ бериб ўтди. 

«Раҳбарларимиз беморларни касалхонада кўргани бориб, даволаниш ва маънавий келтирилган зарар учун барча ҳаражатларни қоплашди. Ҳозирги вақтда биз ички текширув ўтказмоқдамиз ва бу вазиятнинг ҳақиқий сабабини аниқламоқдамиз.

Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш. Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз» дейилади хабарда.

Жорий йил 4 июнь куни соат 17-00 дан бугун 6 июнь соат 12-00 га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, «Овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда бўлгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг