Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили Ўзбекистонда ёшлар орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўтган йили Ўзбекистонда ёшлар орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ўғирлик, 1минг 130 таси фирибгарлик, 960 таси безорилик, 880 таси қонунга хилоф равишда четга чиқиш ва юртимизга киришга уриниш каби ноқонуний ҳолатлардан иборат. Мазкур жиноятларни қилганларнинг 76 фоизи ишсиз экани аниқланган.

Бу ҳақда Зафар Назаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида бўлиб ўтган «Барчаси ўз қўлингда тарғибот декадаси: эришилган натижалар йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги вазифалар» бўйича ёшлар пресс клубида айтган.

Ўтган ойда 456 нафар ёш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг «Ёшлар кафиллиги» асосида суд залидан озод қилиниб, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жиноятчилик 29,9 фоизга, вояга етмаганлар жиноятчилиги эса 37,1 фоизга камайганлиги маълум қилинганди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг