Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМларда контракт тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

ОТМларда контракт тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

Фото:«Xabar.uz»

2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати  маълум қилди. 

Шунингдек, мазкур муддат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018-2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва Ўзбекистонда ўқиётган  хорижий фуқароларга ҳам тегишлидир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг