Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўз фарзанди қотилига айланган аёл қўлга олинди

Ўз фарзанди қотилига айланган аёл қўлга олинди

Фото: «Спутник»

Фарғона вилоятида ўз фарзанди қотилига айланган аёл қилмиши фош этилди. 

Маълум бўлишича, шу йил 1 февраль соат 15.00ларда Бувайда туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган З.Р. ўз уйи ҳожатхонасида кўзи ёрийди. У эндигина туғилган ўғлини парвариш қилмай қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг кийими билан чақалоқнинг бутун танаси ва юз қисмини ўраб, ҳарорати совуқ бўлган хонага яшириб қўйиши натижасида чақалоқ вафот этган.

З. Р. уйида жасадни 3 кун ҳеч кимга билдирмай сақлаб келганлиги аниқланган. Натижада у қўлга олинган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг