Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжонлик аёл Ўзбекистондаги қариндошларини излаяпти

Озарбайжонлик аёл Ўзбекистондаги қариндошларини излаяпти

Фото: «Фейсбук» / Аброр Машарипов

«Фейсбук»даги «Maslahat.uz» гуруҳи аъзоларидан бири Аброр Машарипов озарбайжонлик аёлнинг илтимосини ёзиб қолдирди.

Маълум бўлишича, Озарбайжонда истиқомат қилувчи Пери Қурбонова Наманган вилоятидаги қариндошларини ахтармоқда. Қариндошлари Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ» совхозида (ҳозирда МФЙ ёки ҚФЙ бўлиши мумкин) истиқомат қилади. Тоғасининг исми — Шокир Довудов. Бувиси (онасининг онаси) — Зулайҳо Довудова. Онаси Зулфия Довудова 1992 йил, қизи Пери 6 ёшда пайтида оламдан ўтган.

Пери қариндошлари топилиши биланоқ Ўзбекистонга келмоқчи экан. У қариндошлари ҳақида маълумотга эга юртдошларимиздан бу ҳақда маълумот беришларини сўраган. У ўзнинг ушбу илтимосига икки сурат ҳам илова қилган.

Шу ўринда ўқувчиларимиздан номлари ва суратлари келтирилган ушбу юртдошларимизни таниган ва билганлар бўлса таҳририятга ёки Аброр Машариповга хабар беришларини сўраймиз.

Фото: «Фейсбук» / Аброр Машарипов

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг