Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинган ИИВ ходимининг ҳуқуқи тикланди

Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинган ИИВ ходимининг ҳуқуқи тикланди

Фото:«Xabar.uz»

Кўп йиллар Ички ишлар органларида фаолият олиб борган Хуршида Жалилова 2012 йилнинг 29 июнида Самарқанд вилоят ИИБ томонидан  фуқароликдан маҳрум қилинган эди.

7 йил давомида у фуқароликни қайтариб олиш учун сарсон бўлди, жуда кўп тўсиқларга учради. Бунинг оқибатида унинг икки ўғли Фирдавс ва Фузулий на ишга жойлаша олди ва на оила қурди.

Ниҳоят 2019 йилнинг 11 февраль куни унинг етти йиллик ҳаракати ўз самарасини берди. Улар Самарқанд шаҳар фуқаролик ва миграцияни расмийлаштириш бўлимидан узоқ орзиқиб кутилган биометрик паспортларини олиш учун суратга тушдилар.

«Ушбу орзуимга эришишимга менга яқиндан ёрдам бергани учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимларига миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Қўмита менинг мурожаатимни эътибордан четда қолдирмади» , дея ўз миннатдорчилигини билдирган Хуршида Жалилова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг