Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Airbus A320neo» самолётидан фойдаланишни бошлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Airbus A320neo» самолётидан фойдаланишни бошлади

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Бугун 14 март куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси «Airbus A320neo» самолёти орқали парвозларга старт берди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Илк рейс маҳаллий вақт билан 13:40 да  Ташкент-Боку-Ташкент йўналишида амалга оширилган.

11 март куни Тошкент халқаро аэропортига «Airbus A320neo» самолёти келтирилгани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.

Ушбу лайнер икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та) ташишга мўлжалланган. Янги самолёт  ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи «CFM Internetional» компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан 20 фоизга тежамкордир.

«Airbus A320neo» самолётининг парвоз масофаси 4,5 минг 5 минг километргача узайтирилган. Бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг