Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Чегара билмас Марказий Осиё» ғоясини илгари суради

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Чегара билмас Марказий Осиё» ғоясини илгари суради

Мамлакатимиз тарихида илк бор «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» мавзуида юксак даражада ўтказиладиган биринчи халқаро транспорт конференцияси арафасида фуқаро авиацияси соҳасида эришилган натижа ва ютуқларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Сўнгги йиллар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ривожида энг самарали давр бўлди. Айниқса, авиакомпания флоти замонавий ва шинам Dreamliner самолётлари билан тўлдирилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур янги авлод самолётларининг келтирилиши МАК авиапаркини модернезация қилиш дастурига мувофиқ «Boeing» корпорацияси билан олтита Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаларини олиш юзасидан имзоланган шартнома асосида амалга оширилмоқда.

Ҳозирда учта «Орзу лайнери» МАК белгиси остида йўловчиларни Европа, Америка ва Осиё давлатларига етказиб, ҳаво кенгликларини забт этмоқда.

Шу ўринда компания томонидан 2017 йилда 2,7 миллион йўловчи ўз манзилига етказилган бўлса, 36 минг тонна юк ташилганлигини қайд этиб ўтиш зарур. Улар орасидан 187 минг йўловчи ва 23 минг тонна юк транзит кўринишга эга. 2018-2019 йилларда эса бу кўрсаткични, яъни йўловчилар ташишни 3-3,5 миллионга, юк ташишни эса 40-48 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Ҳаво кемаларининг умумий сони 25 тани ташкил этади. Келгуси йилларда уларнинг сонини яна 5 тага кўпайтириш мўлжалланган. Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолетлари 40 та йўналиш бўйича ўз хизматини кўрсатиб келмоқда. Компанияда 11 та аэропортлар фаолият кўрсатмоқда.

Ер усти хизматларини такомиллаштириш борасида тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг июнь ойида Ислом Каримов Каримов «Тошкент» халқаро аэропортида янги учиб келиш терминали ишга туширилди. Мазкур терминал халқаро авиайўналишлар йўловчиларига мўлжалланган бўлиб, уларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни яхшилашда сезиларли натижаларни кўрсатди. Бунга мамлакатга киришда зарурий текширув жараёнидан ўтиш вақтини максимал даражада қисқартирувчи замонавий ускуналар ҳисобига эришилди.

Албатта, тезкорлик ва қулайлик асосий мезонлардан ҳисобланади, бироқ хавфсизлик улардан устун туради. Хавфсиз парвозларни эса, техник жиҳозланганликка қарамасдан, юқори малакали мутахассисларсиз тасаввур қилиш қийин. Айнан профессионал даражадаги мутахассисларни тайёрлаш учун ўтган йилнинг июнь ойида МАК Ўқув-машқ марказининг Тренажёр марказида Boeing 767 янги авиацион тренажёрининг эксплуатацияси бошланди. Мазкур тренажёр нафақат Ўзбекистоннинг, балки хорижий авиаташувчилар учув экипажларининг тренажёр тайёргарлигини амалга ошириш имконини бермоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш борасида авиация соҳасидаги турли халқаро ташкилот ва компаниялар билан фаол ҳамкорлик қилиш сиёсатини илгари сурмоқда. Ушбу сиёсат доирасида Коференцияда ўтказиладиган «Марказий Осиёда ҳаво транспортини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусидаги шўъба йиғилиш давомида халқаро экспертлар билан авиация хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилиш ва йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Миллий авиакомпания ва IATA Халқаро ҳаво транспорти ассоцияциясининг ҳамкорликдаги ҳаракатлар Режаси имзоланиши кутилмоқда. Мазкур режага Тошкент шаҳри аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатишда замонавий стандарт ва технологияларни жорий этиш, «Навоий» халқаро интермодал логистика маркази орқали юк ташувларини ривожлантириш ва ҳаво кенглигини муқобиллаштириш каби тадбирлар киритилади.

Бу кунга қадар салмоқли ишлар амалга оширилди, бироқ бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳали олдинда. Ишонамизки, кўрилган чоралар ва ишга солинган имкониятлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан шўъба йиғилишида илгари суриладиган «Чегара билмас Марказий Осиё» ғоясини оқлаш ва барча сарҳадларни забт этиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг