Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент-Жидда рейсини очишни режалаштирмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент-Жидда рейсини очишни режалаштирмоқда

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Бахтиёр Ҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров билан учрашди. Унда «Зиёрат-туризм» дастурини амалга ошириш масаласи муҳокама этилган.

Компания расмий сайтида ёзилишича, учрашувда «Зиёрат-туризм» дастури бўйича сайёҳларни жалб қилиш билан шуғулланиб келаётган сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этган. Маълум қилинишича, дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун 2018−2019 йиллар қишки навигация давридан Тошкент-Жидда-Тошкент рейсини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта «Ўзбекистон ҳаво йўллари» доимий қатновларини йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилган.

Рейслар «Boeing 767» ва «Boeing 787 Dreamliner» самолётларида амалга оширилади. Бунда зиёрат туризми дастури бўйича Жануби-шарқий Осиё давлатлари сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш учун Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент рейслари билан қулай транзит рейсларини ҳисобга олиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг