Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «қора рўйхат»дан чиқиб, «қизил ҳудуд»га кирди

Ўзбекистон «қора рўйхат»дан чиқиб, «қизил ҳудуд»га кирди

Фото: RSF

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилоти (Reporters sans frontières, RSF — сайти Ўзбекистонда блокланган) ҳар йиллик матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди.

«Газета.uz» хабарига кўра,  Ўзбекистон бу рейтингда 160-ўринни эгаллаб, матбуот эркинлигининг энг ёмон позициясига эга бўлган мамлакатлар рўйхатини тарк этган. Ўтган йили Ўзбекистон рўйхатда 165-ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, ҳозирги ҳолат RSF томонидан «ёмон» (бад) деб баҳоланмоқда.

«Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳали ҳам мавжуд, ҳукумат эса оммавий ахборот воситалари устидан назоратни сезиларли даражада сақлаб турибди», — дейилади ташкилот ҳисоботида.

Қозоғистон рейтингда 158-ўринни, Тожикистон эса 161-ўринни эгаллаган. Туркманистон 180-ўринда рейтингга якун ясайди. Қирғизистон матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият «муаммоли» (problematic) деб баҳоланган ягона Марказий Осиё мамлакатига айланиб, 83-ўринни эгаллаган.

Россия (148-ўрин), Беларусь (153), Украина (102), Молдова (91), Арманистон (61) ва Грузия (60) собиқ СССР мамлакатлари ичида Ўзбекистонга нисбатан юқорида жойлашган. Болтиқбўйи мамлакатларида вазият анча яхши: Литва — 30, Латвия — 24, Эстония — 11-ўрин.

Биринчи ўрни Норвегия, Финляндия иккинчи, Швеция учинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўнталикка Голландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг