Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз муносабати билан ички йўналишларда чегирмалар жорий этди

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз муносабати билан ички йўналишларда чегирмалар жорий этди

Фото:«Podrobno.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Наврўз байрами муносабати билан 21—24 март кунлари ички рейсларга чегирмалар жорий этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарида маълум қилинган.

Чегирмалардан қуйидаги тартибда жорий этилган:

-пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар — 50 фоиз чегирма;

-мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари (гувоҳномалар тақдим этилганда) — 15 фоиз;

-оилалар (икки кишидан — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача болалари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) — 15 фоиз;

-жамоалар (тўрт ва ундан ортиқ киши) — 15 фоиз.

Қўшимча қилинишича, «Афросиёб» тезюрар электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига 10 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Куни кеча «Ўзбекистон темир йўллари» халқаро йўналишларга чегирмалар эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг