Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг учта шаҳри ўртасида халқаро автобус йўналишлари очилди

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг учта шаҳри ўртасида халқаро автобус йўналишлари очилди

Фото: Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати

9 сентябр куни  Тожикистонда давлат мустақиллигининг 27 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу тантанали сана муносабати билан икки давлат халқларига қулайлик яратиш мақсадида бугун, 8 cентябрдан эътиборан “Термиз- Душанбе”, “Денов- Душанбе”, “Самарқанд- Панжакент”  йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати.

“Термиз- Душанбе” халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 км. бўлиб қатновга сарфланадиган умумий вақт 5 соату 39 дақиқани ташкил этади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача- 70 минг сўм. Душанбедан- Термизгача эса 70 сомони қилиб белгиланди.

Йўналиш масофаси 107 км. бўлган “Денов- Душанбе” халқаро автобус йўналишида йўловчилар 2 соат 25 дақиқада ўз манзилига етказилади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм. Душанбедан Деновнача эса 40 сомони этиб белгиланди.

“Самарқанд-Панжакент” халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соату 25 дақиқа бўлиб, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Панжакентгача 20 минг сўм. Панжакентдан Самарқандгача эса 20 сомони қилиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг