Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди

Фото: «Islaminstitut.uz»

Ўзбекистон Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқи ахборот» каналида хабар берилди.

Фармонга мувофиқ Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди. Ҳужжат билан ушбу академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

— Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

— республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.

— Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сонли қарорига асосан ташкил этилган эди. 2018 йил 15 январь куни эса Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган эди

Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳнома
Фото: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқи ахборот» канали

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг