Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2018–2019-йилларда 2 мингта ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2018–2019-йилларда 2 мингта ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда

Фото: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

Аҳолига янада кенг кўламли имкониятлар яратиш мақсадида давлат- республикамизда хусусий шериклик асосида 2018-2019 йилларда 2 мингта ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви мажлислар залида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор мутасадди идорарадар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган ушбу тадбирда маълум қилинишича, ҳозир Ўзбекистонда 4 минг турдаги ўсимлик ўсаётган бўлса, уларнинг 500 таси доривор ҳисобланади ва атиги 61 таси тиббий мақсадларда маданий шаклда етиштирилмоқда.

Фото: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

2017 йилда хориждан 9 минг номдаги 2 миллиард доллардан ортиқ дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар импорт қилинган. 2018 йили ўзимизнинг ички имкониятлардан келиб чиқиб, юртимизда 1,5 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу орқали валютани тежаш ва нархларни пасайтириш имкони имконияти пайдо бўлса, фармацевтика саноатини жадал тараққий эттиришга катта сармоялар киритишга ва ялпи ички маҳсулотда соҳа улушини оширишга эришилади.

Сўзга чиққанлар дори маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариш улушини ошириш асносида она табиатимизга ҳужум қилмасдан, табиат мувозанатини бузмасдан, чуқур илмий асосланган ҳолда ёндашиш талаб этиши, шу билан бирга, уларнинг сифати ва бемор организмига таъсири хориждан импорт қилинаётган маҳсулотдан кам бўлмаслигига эришиш кераклигини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, бугун дори-дармон нархларининг баландлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаяпти, ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш заруриятини туғдираётгани ҳақида ҳам сўз борди.

Фото: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

Йиғилишда юқоридаги муаммоларнинг ечими сифатида ижтимоий дорихоналар ташкил этилиши, уларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари дори-дармонларни имтиёзли нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлиши, шу билан бирга, дорихона эгаларига солиқ имтиёзлари берилиши кераклиги айтиб ўтилди. 2018–2019-йилларда яратилиши кўзда тутилаётган ижтимоий дорихоналарда биринчи галда зарур бўладиган 344 та дори узилмаслиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ижтимоий дорихона ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар 2016 йилнинг майида пайдо бўлганди. Ўшанда йил якунигача Ўзбекистоннинг 129 та туманида «Дори-дармон» АК тизимидаги жамият дорихоналари қошида ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш режалаштирилган, кейинчалик ушбу дорихоналарни 157 та туманда ташкил этиш режага киритилгани маълум қилинган эди. Маҳаллий аҳолига туманлардаги аҳолига дориларни сифатли ва ҳамёнбоп, хусусий дорихоналардан анча паст нархларда сотиш кўзланган ижтимоий дорихоналарнинг кейинги тақдири қандай кечгани маълум эмас.

2018 йилнинг бошида ана шундай дорихоналарни ташкил этиш яна кун тартибига чиққанди. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг