Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 12.3 фоизга ўсгани айтилди

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 12.3 фоизга ўсгани айтилди

Фото: Diqqat24.uz

2017 йилнинг январь-декабрь ойларида юртимизда номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақини 2016 йил билан таққослаганда, 12,3 фоиз ўсишга эришилди. Ёлланма ходимлар даромадлари эса 12,8 фоиз ўсди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишув доирасида ўтган йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилишда қайд этилдики, 2017 йил мобайнида касаба уюшмалари органлари ва меҳнат инспекциялари томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар қабул қилинган.

Иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақининг энг кам миқдори стандартларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоат назорати ўрнатилди. Бу миқдорнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг 1 разряди ставкасидан кам бўлмаслиги бўйича назорат олиб борилди. Касаба уюшмалари томонидан қарийб 6700 ташкилотнинг иш фаолияти ўрганилиб, уларнинг 354 тасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Аксарият хўжалик субъектларида жамоа-шартномавий ҳужжатлар орқали иш ҳақи фондининг тариф қисми оширилишига эришилди.

Меҳнат бозорини ривожлантириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш масалаларида давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан асосий эътибор барқарор иш ҳақи ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди. Айниқса, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари ташкил этилиб, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламлари иш билан таъминланди. 2017 йилда меҳнат ресурслари сони 18 миллион 672 минг 500 нафарни ташкил этиб, бу борада 2016 йилга нисбатан 183,6 мингтага ўсиш кузатилди. Банд аҳолининг 17,3 фоизини давлат секторида меҳнат қилаётганлар, 82,7 фоизини эса нодавлат секторида фаолият кўрсатаётганлар ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг