Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нaмози ўқилди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нaмози ўқилди

Бугун, 21 август мамлакатимиздаги 2000 га яқин жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ юртдошларимиз саодатли кун ибодатини адо этди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Қурбон ҳайити маърузаларида инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш ғоят савобли тадбирлиги, шу маънода халқимиз саодатли турмуши йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлидаги саъй-ҳаракатлар ғоят қадрли экани айтилди. 

Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртларимиз яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди. Қурбонлик қилинаётган хонадонларга борилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг