Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик аёл жомадон ичида Туркияга кирмоқчи бўлди (видео)

Ўзбекистонлик аёл жомадон ичида Туркияга кирмоқчи бўлди (видео)

Фото: «newsgeorgia.ge»

Грузия-Туркия чегарасидаги «Сарпи» ўтиш пунктида 27 ёшли аёл жомадон ичида Туркияга ҳудудига кирмоқчи бўлганида қўлга тушди.

Хабар қилинишича, Туркия чегарачилари 24 ёшли Грузия фуқароси олиб ўтаётган катта қора жомадонга эътибор қаратишган. Чегарачилар ундан жомадонни очишни сўрашган ва унинг ичидан 27 ёшли ўзбекистонлик аёл чиқиб келган. Аёлга Туркия ҳудудига кириш ман қилингани сабабли у мамлакатга ноқонуний йўл билан кирмоқчи бўлган.

Қонунбузарлар қўлга олинган, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар бермоқда «Vesti.ru».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг