Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 4 фуқароси Таиландга киритилмади

Ўзбекистоннинг 4 фуқароси Таиландга киритилмади

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарига кўра, 2018 йил 7 сентябрь куни фуқаролар Қ.Саъдуллаев, Ж.Қурбонов, А.Иноғомов, А.Абдуллаев мазкур масала юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.

Шу куни вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борди. Таиланд иммиграция хизмати бўлинмасининг расмий маълумотларига кўра, мазкур фуқароларнинг мамлакатга киришларига рад жавоби берилишига улар томонидан ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг шубҳа туғдиргани сабаб бўлган.

Ҳозирги вақтда Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини навбатдаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтариш учун Таиланд тегишли ҳокимият органлари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ваколатхонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг