Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг барча немис тили ўқитувчилари Тошкентда учрашади

Ўзбекистоннинг барча немис тили ўқитувчилари Тошкентда учрашади

Фото: «linguis.net»

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйича мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юртларининг 200 ортиқ немис тили ўқитувчилари малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳрида учрашишади.

Немис тили ўқитувчиларининг 12-маротаба ўтказиладиган анжумани Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган германиялик лекторлар (DAAD), Гёте институти, Германия Халқ университетлари ассоциацияси (dvv) ва Германиянинг Хориждаги мактаблар бўйича марказий бошқармаси (ZfA) томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Анжуман 8 ноябрь куни соат 09:30да Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига масъул вазирликларининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган давра суҳбати билан бошланади. Икки кунлик анжуман давомида турли мавзулар бўйича амалий семинарларнинг кенг дастури тақдим этилади. Г ерманиялик, австриялик, швейцариялик ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан олиб бориладиган семинарларда немис тили ўқитиш бўйича кенг қамровли мавзулар ёритилади.

Мазкур анжуман немис тили ўқитувчилари ва доцентлари учун ўзаро тажриба алмашиш ва Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари уюшмаси вакиллари билан немис тили фанини ривожлантириш масалалари борасида ўзаро фикр алмашиш имкониятини беради.

Бу йилги анжуман Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги немис тили чуқурлаштирилган тарзда ўқитиладиган ва Германия Федератив Республикасининг “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватланадиган "Шайҳонтоҳур” академик лицейининг биносида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг