Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзтрансгаз» тўловлари вақтида тўланган идораларга «KIA» машинасини совға қилади

«Ўзтрансгаз» тўловлари вақтида тўланган идораларга «KIA» машинасини совға қилади

Фото: «autotrader.co.uk»

«Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташкилот барча ҳудудий газ таъминоти идораларининг фаолиятини яхшилаш чораларини кўрмоқда. Етказиб берилган табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, яъни дебитор қарздорликка йўл қўймаслик, аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, туман газ хўжалигини куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш дастурларини муддатида бажариш, газ идораси биноси, сервис марказлари, автотранспорт воситалари, газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларининг намунавий ҳолатдалиги доимий назоратда.

 

Маълум қилинишича, «Ўзтрансгаз» АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида 2018 йилнинг 15 июлидан 31декабрига қадар «Энг илғор туман/шаҳар газ таъминоти» Республика танлови ўтказилади. Ғолиб идорани рағбатлантириш учун «Kia Sportage Station» русумли автомашинаси ва идоранинг ҳар бир ходимига 1 млн.сўмдан мукофот пули тақдим этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида «Энг илғор газ хўжалиги ходими» Республика танлови ҳам ташкил этилиб, унда ёшларнинг соҳага оид инновацион ғоялари, таклифлари, ходимнинг жамоадаги ўрни, эришган ютуқлари, фидоийлиги, касбга садоқати алоҳида эътиборга олинади. Унда 10 нафар ходимга 2,5 млн сумдан то 10 млн. сўмгача пул мукофотлари берилади.

«Айни вақтда info@uztransgaz.uz электрон манзилига келаётган маълумотлар орқали ҳам ёш мутахассислардаги қизиқувчанлик, меҳнатга лаёқат ва келажакка ишонч туйғуларининг нечоғлик кучлилигини билиш қийин эмас. Улардаги билим ва салоҳият келгусида давлат иқтисодиётини мустаҳкамлаш баробарида, жамиятдаги ижтимоий масалаларнинг ижобий ҳал қилинишига замин ҳозирлаши, шубҳасиз»,- дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг