Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паркентлик йигит рашк туфайли севган қизини 22 марта пичоқлади (видео)

Паркентлик йигит рашк туфайли севган қизини 22 марта пичоқлади (видео)

Скриншот: «Замон»

Паркентнинг Сўқоқ қишлоғида яшовчи Дилшод Н. ўзи кўнгил қўйгани Дилсора Р.нинг бошқа йигитга унаштирилиши ортидан қизни ва унинг бўлажак турмуш ўртоғини пичоқлади. Қиз вафот этган.  Дилшод Н.га нисбатан эса Ўзбекистон жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши очилган.

«Севимли» каналининг «Замон» кўрсатувида айтилишича, йигит қизга ошхона пичоғи билан 22 марта зарба берган. Қизнинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳам жиддий жароҳат олган.

Судланувчининг отаси Зиёдулло Улуғбоевнинг айтишича, унинг ўғли қиз билан 6-7 йилдан бери яқин алоқада бўлиб, гаплашиб юрган, лекин 5-6 марта марҳуманинг уйига совчиликка бориб рад жавобини олишган. Марҳуманинг опаси Нилуфар Ҳасанбоеванинг таъкидлашича «йигитнинг ахлоқсизлиги учун» унга рад жавоби берилган.

Суд ҳукми билан айбланувчи 21 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг