Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пастдарғомда яна ҳоким ўзгарди

Пастдарғомда яна ҳоким ўзгарди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдаги ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Баҳодир Сафиюллаевич Саъдуллаев ўз аризасига биноан Пастдарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Саъдуллаев 2018 йилнинг 1 август куни Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг