Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Perfectum» компанияси сотувга қўйилди. Ушбу мобиль алоқа оператори Рустам Мадумаровга тегишли экани айтилади

«Perfectum» компанияси сотувга қўйилди. Ушбу мобиль алоқа оператори Рустам Мадумаровга тегишли экани айтилади

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистонда «Rubicon Wireless Communication» МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди, деб хабар берди ЎзА. 

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган «Rubicon Wireless Communication» МЧЖ «Perfectum» бренди остида мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди. У Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли экани айтилади.

Маълум қилинишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205,5 млрд сўмдан ортиқроқ этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг