Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғир. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда

Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғир. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда

Фото: «Darakchi»

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қолгани, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб борилгани хабар қилинганди.

«ЎзА»нинг маълум қилишича, беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев кўрикдан ўтказиб, операция амалиётини амалга оширган. Операция жуда мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соат давом этган.

Маълумотларга кўра, Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ҳозирда бемор Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жонлантириш бўлимида ётибди. Малакали шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг