Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Польшада фашизмга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилади

Польшада фашизмга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилади

Фото: RAP

Бугун Польша ҳукумати томонидан фашизм ва бошқа тоталитар мафкуралар намойишига қарши курашиш учун идоралараро гуруҳ тузилади. Бу ҳақда Польша бош вазири Михал Дворчикнинг идораси раҳбари маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги орган консультатив ва консультатив-мувофиқлаштирувчи хусусиятга эга бўлади.

Шунингдек, янги органга Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, полиция, чегара хизмати, ички хавфсизлик хизмати ва прокуратура вакиллари киритилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг