Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Помидор ниҳоллари орасига наша эккан сурхондарёлик ўқитувчи фош этилди

Помидор ниҳоллари орасига наша эккан сурхондарёлик ўқитувчи фош этилди

«Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Чош маҳалласида яшовчи ўқитувчи Чўлли Бепаёнов (исм-шариф ўзгартирилди) 49 ёшида педагог, деган шарафли касбига доғ туширди. Маҳалла аҳли ва касбдошлари олдида юзи шувут бўлди», — деб ёзади ЎзА.

Гап шундаки, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг яшаш уйи ва томарқасини кўздан кечирганида помидор экинлари орасида 39 туп наша гиёҳвандлик моддасини экиб, парваришлаб келаётганини аниқлади.

Хабарда айтилишича, Ч.Бепаёновга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг