Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент борган маҳалла энг намуналилар қаторига кирди

Президент борган маҳалла энг намуналилар қаторига кирди

Фото: «Xabar.uz»

2017 йил 22 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Паркент туманидаги «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, бу ерни энг намунали маҳаллалардан бирига айлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Ҳозир эса маҳалла тузилмасига берилаётган имкониятлар сабаб, бу ердаги аҳолининг талаб ва истаклари қондирилиб, улар учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бугунга келиб, маҳаллада 1 та боғча, 1 та мактаб, 1 та туман юқумли касалликлар шифохонаси, 2 та дорихона, 1 та тикувчилик цехи, қишлоқ хўжалиги соҳаси билан шуғулланувчи 3 та корхона, 3 та фермер хўжалиги, 10 та савдо дўкони ва бир неча сартарошхоналар мавжуд.

Шунингдек, авваллари профилактика инспекторлари маҳалладаги жиноятларнинг барвақт олдини олишлари учун 30-40 км. узоқликдаги масофани босиб келган бўлсалар, эндиликда уларга маҳалланинг ўзида жойлашган хизмат уйлари берилди. Профилактика инспекторларига берилган бундай имкониятлар самараси ўлароқ, бу ерда 2017 ва 2018 йилнинг шу даврига қадар бирорта жиноятчилик кузатилмади.

Қолаверса, маҳаллада 475 та хонадон, 558 та оила бўлса, улардан ногирони бор оилалар 30 та, боқувчисини йўқотган оилалар 8 та, эҳтиёжманд оилалар 23 та бўлиб, уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда. Уларга ёрдам бериш учун тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Хусусан, «Қорақалпоқ Аббосхон» фермер хўжалиги 2017 йилда топган даромадидан 30 миллион сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг