Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва Тошкент вилоятида эр-хотинларни прописка қилиш соддалаштирилиши мумкин

Тошкент ва Тошкент вилоятида эр-хотинларни прописка қилиш соддалаштирилиши мумкин

Фото: «Norma.uz»

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга тузатиш киритишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Айни пайтда пойтахтда ёки пойтахт вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун эр-хотинлардан бири мурожаат қилган вақтда улар камида бир йил бирга яшаган бўлиши лозим. Ушбу талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Яъни тузатиш тасдиқланган тақдирда, эр (хотин) биргаликда қанча муддат яшаган бўлишидан қатъи назар, хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилиниши мумкин бўлади.

Бироқ, 2016 йилдан буён амал қилаётган қоидага кўра, Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) бу ерда олинган доимий пропискани йўқотади. Ушбу чора фақат прописка олишни кўзлаб сохта никоҳдан ўтиш ҳолларидан ҳимояланишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар қоидани ўз кучида қолдирадилар. Айтилишича, таклиф этилаётган тузатишлар қабул қилиниб, кучга кирса ҳам, у у амал қилишда давом этади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхатига ҳам тузатиш киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан, доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари ва уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим этиш бекор қилиниши мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг