Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонидаги фавқулодда вазиятлар бўйича Президент қарори чиқиши мумкин

Қамчиқ довонидаги фавқулодда вазиятлар бўйича Президент қарори чиқиши мумкин

Фото: «Kun.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Унга кўра, Қамчиқ довонида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

ФВВ, ИИВ, МХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ушбу ҳужжатга масъул этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида довонда фаолият юритувчи махсус хизматлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларига жалб қилинадиган хизматларнинг куч воситалари устидан ягона навбатчи-диспетчерлик хизматини ташкил этиш, «Қамчиқ» ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг