Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида замонавий ДХМ биноси очилди (фото)

Қаршида замонавий ДХМ биноси очилди (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Қарши шаҳрида Давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди. Бу ҳақда агентлик матбуот  хизмати хабар берди.  

Мазкур марказ республика миқёсида энг йирикларидан бўлиб, унинг ички ва ташқи манзараларида замонавий архитектура ютуқлари ва миллийлиу даражасида уйғунлаштирилган.

Бу ерда 48 та хизмат кўрсатиш ойнаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш доираси ва махсус инфокиосклар, электрон аукционда иштирок этиш учун хона, электрон навбат тизими, инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан бизнес-учрашувларни ўтказишга мўлжалланган хона, анжуман ва семинарлар учун конференц зал, буфет ва, албатта, кутубхона ҳамда болалар майдончаси ҳам жой олган.

Тўловларни амалга ошириш учун Марказда 2 та банк кассалари, нақд пул ечиш учун банкоматлар ҳам ишлаб турибди.

Шунингдек, бу ерда мобил телефонларни қувватловчи ашёлар ва бепул Wi-Fi ўрнатилган бўлиб, улардан марказга ташриф буюрган фуқаролар бемалол фойдаланишлари мумкин.

Шу ернинг ўзида нотариус, ФҲДЁ бўлими, адлия бўлими, суғурта ташкилоти филиаллари ҳам жойлашган. Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини энди марказда жойлашган ЙҲХБ бўлимининг махсус хонасидан олиш мумкин бўлади.

Шунингдек, Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам Марказ биносида фуқароларни қабул қилишга тайёр.

Ташриф чоғида, фуқароларга бепул асосда юридик маслаҳат берувчи «Мадад» ҳуқуқий маслаҳат бюроси хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг