Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 7 минг гектар ҳудудда писта-бодом плантациялари барпо этилади

Қашқадарёда 7 минг гектар ҳудудда писта-бодом плантациялари барпо этилади

Фото:«Xabar.uz»

Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.

Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси, жумладан писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.

Бундан ташқари қарорга кўра, Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликларидаги 7 минг гектар ҳудудда 2019–2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда (облепиха) плантациялари барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, февралда Орол денгизининг қуриган қисмида 2019 йил давомида 500 минг гектар ҳудудда ўрмонлар барпо этиш бўйича  Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг