Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинган

Қашқадарёда қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинган

Фото: «twitter.com/Navbahor»

Бир неча кун олдин терроризмга алоқадор айбловлар билан гумонланиб Қашқадарё вилоятида ҳибсга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод этилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Газета.уз» хабар берди. Маълум қилинишича, у яқинлари уйига қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Зокир Алиев учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган. У Ўзбекистонга келиб, яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган милиция ходимлари уни олиб кетишгани ҳақида интернет нашрларда хабарлар тарқалди. Сўнг, «Xabar.uz» порталининг сўровига жавобан Қашқадарё вилояти ИИБ америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди. Аммо шу куннинг ўзида Зокир Алиев Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олингани ҳақида расмий маълумот берилди.

Асли ўзбекистонлик АҚШ фуқаросининг озод этилиши тафсилотлари ҳақида ҳали расмий хабар берилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг