Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оиласига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оиласига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Твиттердаги саҳифаси орқали Олмаота — Тошкент йўналишидаги автобус ҳалокатида ҳалок бўлган 11 нафар ҳамюртимиз оиласига ҳамдардлик билдирди.

«Кордай йўлида йирик ЙТҲ бўлиб ўтди: Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 инсон вафот этди, кўплаб жароҳатланганлар бор. Уларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдираман.

Ўзбекистон Президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги вазият жуда хавотирли, мен бу ҳақида ИИВ йиғилишида ҳам гапирган эдим. Ҳукуматга тегишли чораларни зудлик билан кўриш ҳақида топшириқ бердим», — дея ёзади Тўқаев.

Қосим-Жўмарт Тўкаевнинг Твиттердаги хабари бироздан сўнг ўчирилди. Янги маълумотларга қараганда ҳалок бўлганлар орасида бир нафар қозоғистонлик аёл бўлиши ҳам мумкин. Xabar.uz воқеалар жараёнини кузатиб боради.

Таҳририятимиз ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг