Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда бирйўла тўрт нафар маҳбус вафот этди

Қозоғистонда бирйўла тўрт нафар маҳбус вафот этди

Фото: «Народная Правда»

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятидаги колонияда 20 март куни бир вақтда тўрт нафар махбус, расмий маълумотларга кўра «органик эритувчидан заҳарланиш туфайли»  вафот этган. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» нашри хабар бермоқда.

Жазони ижро этиш тизими қўмитаси баёнотига кўра, жабрдийдалар  кўпроқ — улардан айримлари реанимацияга ётқизилган.

«Оқшом пайти бир гуруҳ маҳкумлар колониянинг саноат зонасида иш жойида бўлган вақтида асосини спирт ташкил қилган кимёвий маҳсулот(646 эритувчиси)ни истеъмол қилишади ва оғир заҳарланадилар. Тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан барча маҳбуслар зудлик билан олиб чиқилган ва Авлиёкўл туман марказий шифохонасига ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай тўрт нафар маҳбуснинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади», — дея хабар беради маҳаллий ОАВ қўмита тарқатган маълумотларга асосланган ҳолда.

Хабарларга кўра, айни дамда шифохонада яна тўрт нафар маҳбус бор: уч нафари реанимацияда, биттаси оддий палатада. Маҳбусларнинг ўлими факти бўйича судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг