Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Раҳмонбек Усмонов янги лавозимга тайинланди

Раҳмонбек Усмонов янги лавозимга тайинланди

Кўп йиллардан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусниддин Эргашев таҳририятга қўнғироқ қилиб, Раҳмонбек Усмонов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабар нотўғри эканини таъкидлаган эди.

Сайтимизга хабар беришларича, Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тошкент шаҳрига ким ҳоким бўлгани ҳақида ҳозирча янгилик йўқ. Бизни кузатишда давом этинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг