Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев янги лавозимга тайинланди

Расул Кушербаев янги лавозимга тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Собиқ депутат Расул Кушербаев вазир маслаҳатчиси бўлди.

У бугун, 1 феврал куни Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлаган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Собиқ депутат экология мавзусида кўп чиқишлар қилган ва қатор муаммоларни кўтариб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида ташкил этилган вазирликни собиқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошқармоқда.

Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати ўз аризасига мувофиқ муддатидан олдин тугатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг