Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роғун бўйича келишув, кучга кирган янги қонун, «iPhone X» vs. «Galaxy S9+», ёниб кетган «Toyota», Шаҳрам Ғиёсовнинг илк жанги ва бошқа хабарлар

Роғун бўйича келишув, кучга кирган янги қонун, «iPhone X» vs. «Galaxy S9+», ёниб кетган «Toyota», Шаҳрам Ғиёсовнинг илк жанги ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 10 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Тожикистонга тарихий ташриф. Иккинчи кун

Мирзиёев Тожикистон парламенти палата раисини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича якдил келишувларга эришилгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири билан учрашди

Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси икки мамлакат ҳукуматларига катта масъулият юклайди.

Тарихий ташриф якунида қўшма баёнот имзоланди

Президентлар узоқ муддатли ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги мавжуд юксак салоҳиятни имкон қадар тўла рўёбга чиқариш мақсадида яқин истиқболда икки давлат ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Президентлар Роғун ГЭС бўйича келишиб олдилар

Президентлар сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар ҳамда Марказий Осиё учун сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда мавжуд ва барпо этилаётган гидроэнергетик иншоотлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди (фото)

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.

Инфографика

Шакардаги хатар. Ялтираган нарса ҳар доим ҳам олтин бўлавермайди (Инфографика)

Биз кун мобайнида истеъмол қиладиган ичимлик ва егуликларнинг қарийб учдан бир қисмида шакар бор, ҳолбуки, организм буни қайта ишлай олмайди.

Жамият

Наманганда бедарак йўқолган қиз Қорақалпоғистонда топилди

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Нозигул Исмаилова исмли қиз бедарак йўқолган эди. Тезкор тадбирлар натижасида қиз Қорақалпоғистонда топилди.

Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятида ўзгариш

Мактабгача таълим вазирлигида Бош вазир ўринбосари К.Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.Шин иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унинг ўрнида ишлаган Гулчеҳра Жўраевна Юлдашева бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда янги қонун кучга кирди

Яъни қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.

Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда

Хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражаси, шунингдек, уларнинг кўча ва йўлларнинг белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.

Рустам Жўраев: «Сув тошириш, болалар шовқинига оид қўнғироқлар рад этилади»

Ходимлар жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қараб моддий рағбатлантирилади, шунингдек, юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш назарда тутилади.

Ҳодиса

Тошкентда қимматбаҳо автомобиллар ёниб кетди (видео)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Отчопар1» маҳалласи Амир Темур шоҳкўчаси 6-уй орқасидаги «Бек Мафтуна Малика» МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин чиқди.

Тўққиз йилдан бери қидирувда бўлган хавфли жиноятчи қўлга олинди

Қидирувга берилган бу шахснинг изи тўққиз йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.

8 март куни 500 га яқин қоидабузарлик аниқланган

250 та светофорнинг тақиқиловчи ишорасига амал қилмай ҳаракатланиш ва 236 та белгиланган тезликни ошириш ҳолатлари қайд этилди.

Марғилондаги уйдан 101 мингдан ортиқ диск чиқди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳар Зарафшон кўчасида яшовчи фуқаро Ф.И.нинг яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Ойига 2000 доллар топиш эвазига фоҳишаликка олиб кетмоқчи бўлишди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маданият

Реставрациями ёки таъмирлаш? Бухородаги Аркнинг қулаб тушган девори эсингиздами? (фото)

Бундан бир неча кун аввал (кунлар анча совуқ эди) ишдан уйга қайтар эканман, Эски шаҳардаги Кўкалдош мадрасасининг сўл қаноти ўраб қўйилганига кўзим тушди. Навбатдаги таъмирлаш ишлари бошлаб юборилибди. Ҳа, ҳа, навбатдаги.

Авто

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 42 фоизга ошди

Ўзбекистонда ўтган йилнинг январ-февраль ойларига нисбатан 42,6% кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарилди.

Технология

Хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкция қўлланилади

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳрида «Hi-Tech City» бунёд этиладиган жой маълум бўлди

1,4 млрд. долларга баҳоланаётган «Hi-Tech City» — Тошкентнинг «юқори технологияли тумани» Ўзэкспомарказ ва Халқаро бизнес маркази жойлашган ҳудудни ўз ичига олади.

«iPhone X» ва «Galaxy S9+»нинг самарадорлик бўйича «жонли» беллашуви: кутилмаган натижа!

Хўш, уларнинг энг сўнгги флагманлари – «iPhone X» ва «Galaxy S9+» моделларининг самарадорлиги, амалда ишлаш тезлиги қай даражада?

Спорт

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади

Тошкент вақти билан эртага, 11 март куни тонг саҳарда Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги илк жангларини ўтказишади.

Месси бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Футболчи оиласида учинчи фарзанд дунёга келиш арафасида

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Малага»га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 28-тур учрашувида майдонга туша олмайди.

«Қизиллар» тўқнашувида мезбонлар ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунига етди.

Суперлиганинг «суперўйини». «Бунёдкор» «Пахтакор»ни енгди

«Бунёдкор» стадионида Тошкент дербиси номини олган «Бунёдкор» – «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг 2-тур доирасидаги сўнгги учрашуви якунига етди.

Дунё

Мичиганда кучли қор бўрони туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди (видео)

Ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, жабрдийдалар бор, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Оқ уй шартини айтди

«АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР томонидан аниқ қадамлар ташланган тақдирдагина Ким Чен Ин билан учрашади», — дея маълум қилди АҚШ президентининг матбуот котиби Сара Сандерс

Тавсия қиламиз

Давр саволи: вақт тезлашмоқдами?

Яқин-яқинда ҳам соат тақиш бойлик белгиси бўлиб, кишининг анча илғорлаб кетганини англатарди. Ота-боболаримизнинг суратхоналардаги соатларни вақтинча тақиб, қўлларини иякларига тираб тушган суратларини ҳаммамиз кўрганмиз.

Александр Матросов… ўзбек ўғлони бўлганми?

Ана шу икки миллат билан ассимиляцияга киришган бухоролик ва тошкентликлар орасида Шукуржон ва Мансуржон исмлари оз бўлмаган. Бу киши исмларининг ўзбек ва татар-бошқирд тилларининг яқинлашиши (ассимиляцияси) натижасида Шукурзян ва Мансурзян бўлиб кетган бўлиши табиий. Шундай экан, ўзбек ўғлони Шукуржон Мансуржонов тақдир тақозоси билан Александр Матросов бўлиб кетган десак, балки хато...

Болаларнинг ўз ёш тоифасига мос келмайдиган томошабоп тадбирларда иштирок этиши мумкин эмас (экперт изоҳи)

Ахборот маҳсулотини яратган муаллиф ўзи мустақил равишда белгилаб берилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда ёш таснифини аниқлайди ва ўша белгини жойлаштирган ҳолда маҳсулотини тарқатади. Бунда фақат кинофильмлар назарда тутилмайди, бу — китоб маҳсулотлари ёки бошқа турдаги маҳсулотлар бўлиши мумкин.

Юракка ўқ узар бир нокас

Узоқ йиллик ошнангни қўйиб юборгинг келармиди! Қўярда қўймадим. Шунда ҳамхонам – «Мўминбоев» оғзининг таноби қочганича тиржайиб менга сўз қотса бўладими: – Э, намунча «қўқонча манзират» қиласиз? – деди у менга. – Ахир, ич-ичингизда дўстингизнинг кетишини хоҳлаб турибсиз-ку! Паловхонтўра эмиш тағин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг