Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Россия шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир маротаба ҳаракатланаётган йўловчи поездлари февралдан ҳафтада икки маротаба ҳаракатлана бошлайди. Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 маротаба қатновни амалга оширади.

Эслатиб ўтиш керак, йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир Ҳукумат қарори имзоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг