Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ишламоқчи бўлган самарқандликлар учун хушхабар

Россияда ишламоқчи бўлган самарқандликлар учун хушхабар

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

2018 йил 20 март куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Ҳаитов Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри «Центр трудовых ресурсов» автоном маркази директори А.Чистяковни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Самарқанд шаҳридаги Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази фаолияти ва марказ учун ажратилиши назарда тутилган Самарқанд шаҳар, Х.А.Вали кўчаси, 21-А-уй манзилида жойлашган (собиқ Стоматология институти) биносининг жорий таъмирланиши муҳокама қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Ҳаитов ташаббуси билан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган фуқаролар учун 2 ойлик бепул рус тилини ўқитиш курсларини ташкил этиш келишилди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилоят филиалига Самарқанд шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва Енгил саноат касб-ҳунар коллежида малакасини ошириш ва қайта ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 19 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги биносида агентлик ва Россиянинг «Виноградная лоза» МЧЖ ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Битимни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва «Виноградная лоза» МЧЖнинг ваколатли вакили М.Қамариддинова имзоладилар.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимовнинг таъкидлашича, агентлик шу пайтгача ташкилий ишга ёллаш соҳасида Россиянинг қатор минтақалари билан ҳамкорлик қиларди. Бугун Воронеж вилояти билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Маълумки, «Виноградная лоза» МЧЖ кадрлар агентлиги бўлиб, рекрутинг хизматлари кўрсатиш соҳасида ҳам фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур жамият «Выбор» қурилиш компанияси ва Ўзбекистоннинг минтақадаги савдо уйи ҳисобланган «Агросоюз» компанияси билан ҳамкорлик қилади.

«Виноградная лоза» МЧЖ вакиласи М.Қамариддинова маълумотига кўра, ишчиларга турар—жой, суғурта полиси ҳавола этилади, патент расмийлаштирилади ва тушлик таом билан таъминланади. Иш берувчининг патентга тўлаган харажатлари ишчининг бир неча ойлик маошидан ушлаб қолинади. Ишчиларнинг иш ҳақи 30 минг рублдан 50 минг рублгачадир.

Яқин кунлар ичида Воронежда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг