Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ: Россияда заҳарланган ҳамюртларимиз сони 68 нафарга етди

ТИВ: Россияда заҳарланган ҳамюртларимиз сони 68 нафарга етди

Фото: «Google.com»

Жорий йилнинг 16-17 июль кунлари Россиянинг Самара вилоятида 46 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, заҳарланган ҳамюртларимиз сони 68 нафарга етган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра Самара вилоятида жойлашган «Кошелевский посад» корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси «номаълум моддадан заҳарланиш» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Корхона раҳбарияти берган маълумотга кўра уларнинг барчаси қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилди.

Мазкур корхона ва ҳамюртларимиз даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилган ҳамда вазият назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг