Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

11 феврал куни Россиянинг Тюмен–Ханти-Мансийск трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, мазкур ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, улардан иккитаси ҳалок бўлди, бир киши эса Тюмен шаҳрининг 2-сонли шаҳар шифохонасига етказилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида айтилмоқда. 

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун 20 та йўловчи билан (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Тоболск шаҳридан Тюмен шаҳрига йўл олган «Мерседес» русумли микроавтобус юк автомашинаси билан тўқнашган.

Маълумотга кўра, 1984 йилда  туғилган Шуҳратбек Тошкентбоев ва 1983 йилда туғилган  Бахтиёр Саяхмедов ЙТҲ оқибатида вафот этганлар.

1976 йилда туғилган Қурвонжон Мирзааҳмедов эса жароҳат олган.

Микроавтобусдаги қолган 17 нафар фуқаро жароҳатланмаган ва кейинроқ ўз ҳужжатларини расмийлаштириб, Тоболск шаҳрига қайтиб келган.

Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг