Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий ҳарбий округида тўсатдан тревога сигнали доирасида машқлар давом этмоқда

Марказий ҳарбий округида тўсатдан тревога сигнали доирасида машқлар давом этмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Каттақўрғон»  дала-ўқув майдонида ўтказилаётган инспекторлик текшируви жараёнларида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги  бошқарув аппарати шахсий таркиби назорат синов машқларини топширишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Дастлаб ҳарбий хизматчилар нишонларга ўқ отиш тайёргарлигида пистолетдан аниқ мўлжалга олиш машқларини амалда бажаришди. Шундан сўнг улар оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш бўйича тегишли меъёрларни бажаришди.

 Ҳарбий хизматчилар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда ўз мутахассисликларига оид тест синовларини топширишди. Шунингдек, бошқарув аппаратининг юқори қўмондонликдан берилган жанговар вазифага асосан ишлаб чиққан тактик ҳаракатлари баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь эрта тонг соат 2:00 да Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппарати ҳамда унга қарашли Самарқанд ва Жиззах гарнизонларидаги ҳарбий қисмларга тўсатдан тревога сигнали берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг