Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди

Фото: «Uza.uz»

Кеча, 26 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган, деб хабар бермоқда «Дарё».

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берилган, жиноят ишида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хожақулов ҳам ҳибсга олинганлиги билдирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг